Суперлига 19-туридан ўрин олган Бухоро – Олимпик (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бугунги баҳсда учта муҳим вазиятга эга бўлдик. Айнан ушбу ҳолатлар учрашувнинг боришини ўзгартириб юбориши лозим эди. Уларни гапириб ўтиришнинг фойдаси йўқ, мухлислар барчасига гувоҳ бўлишди. Йигитлар учун афсусдаман, улар қаттиқ меҳнат қилишди.
Мавсум давомида 5-6 муҳим беллашувда имкониятни бой бердик. Агар, ўша очколарни қўлга киритганимизда, балки Суперлигадан чиқиб кетмаган бўлар эдик. Бироқ ҳозир баҳона излаш шарт эмас. Кимнидир айбдор қилмайман. Мен мураббийман ҳамда натижага жавоб бераман”, – деди Бақоев.