"Ливерпул"нинг собиқ ҳужумчиси Дин Сондерс 24 ёшли аргентиналик ярим ҳимоячи Алексис Макаллистернинг ўйини ҳақида фикр билдирди. Ярим ҳимоячи 2023 йилнинг июль ойида "Брайтон"дан "қизиллар" сафига қўшилган эди. Трансфер 42 миллион еврони ташкил қилди.
"Мен ундан ҳайратда эмасман. Бошлаш учун унинг тезлиги йўқ. Кеча ҳимояга қайтишга уринаётганини кўрганимизда, унинг тезлиги йўқлиги аён бўлди.
У тоза футболчи, лекин тўпни ўзида сақлаб қолмоқчи бўлса, кўпинча уни йўқотади ва бу унинг ўйини. У тўпни тўғри узата олмаяпти. Собослаи Макаллистердан ўзиб кета оладиган ўйинчига ўхшайди, лекин у "Ливерпул"дан олдингисидан яхшироқ бўлармики? Уларда ҳақиқий фидойи ярим ҳимоячилар бор эди - Фабиньо, Хендерсон, Милнер, Вейналдум - улар бўшлиқни қандай бошқаришни биларди. Алексиснинг шундай бўлиши мумкинлигига ишончим комил эмас", - деди Сондерс.
Жорий мавсумда Макаллистер клуб сафида барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.