"Реал" дарвозабони Андрей Луниннинг рафиқаси Анастасия Лунина турмуш ўртоғининг келажаги ҳақида гапирди.
"Агар Андрейга ўйнаш имкониятини берадиган клуб бўлса, биз "Реал"ни тарк этамиз", - деб ёзди қиз ўзининг ижтимоий тармоқларида.
Аввалроқ матбуотда Лунин Мадрид грандида ўйин амалиёти камлиги туфайли клубини ўзгартириш ҳақида ўйлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида 24 ёшли украиналик посбон иккита ўйин ўтказиб, битта гол ўтказиб юборди. Томонлар ўртасидаги шартнома келаси йилнинг ёзида тугайди. Унинг трансфер нархи 5 миллион евро.