Бир вақтлар топ клублар эътиборига тушиб, келажаги порлоқ бўлиши кутилган 8 нафар бразилиялик юлдуз ҳақида гаплашамиз.
Вагнер Лав
Мазкур футболчини ҳозирда кўпчилик эслай олмайди. Мовий сочларга эга, Россия Премер-лигаси вакили ЦСКА Москва клубининг гол машинаси.
"Фламенго" ва "Палмейрас" билан Бразилияга қисқа вақт қайтгандан сўнг, Лав яна икки мавсум учун ЦСКАга қайтиб, кейин Хитойнинг "Шандонг Луненг Таишан"га йўл олди. У ердан сўнг, бир йилга "Коринтианс"га, кейин эса "Монако"га ўтиб, бор йўғи 12 ўйинда майдонга тушади. Фаолиятини Туркияда тугатади.
Тўрт мавсум бу ерда "Аланяспор" ва "Бешиктош" клубларида фаолият олиб борди. Қозоғистон, Дания ва яна Бразилия, лекин бу сафар Б Сериянинг "Спорт Ресифе" билан ишлади. Вагнер Лав 39 ёшида ҳам ўтган мавсумда 11 та гол уришга муваффақ бўлди.
Гансо
Агар Бразилия термасида биргина таянч ярим ҳимоячи бўлса, у Гансо бўларди.
Европада Александро Пато ёки Неймар кабилар ўзини кўрсата олди. Гансо 2016 йилда "Сан-Паулу"ни тарк этиб, "Севиля"га йўл олди, аммо атиги 18 та ўйинда майдонга тушиб, "Амиен"га ижарага ўтди. Гансо 34 ёшида "Флуминенсе"да ўйнади ва ўтган ҳафта Либертадорес кубогига эга чиқди.
Халк
37 ёшида ўзининг жарима зарбалари билан рақибларни қўрқитишга қодир Халк ҳозирда Бразилиянинг "Атлетико Минейро" клубида фаолият олиб бормоқда. У ўтган мавсумда 12 та гол урди.
Шунингдек, Халк ўзининг хурмача қилиқлари билан ҳам танилган. У стадион ходимига ҳужум қилгани учун 45 минг евро жарима тўлаган.
2012 йилда "Зенит" уни 60 миллион еврога сотиб олди ва шундан сўнг у Хитойга йўл олади. У ерда "Шанхай SIPG" билан 5 мавсумни ўтказади. Кейин 2021 йилда Бразилияга қайтиб, А Серия чемпионлигини қўлга киритади. Шунингдек, у Бразилия миллий терма жамоасига қайтди. Ўша йили ЖЧ саралашида Перуга қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушди.
Оскар
Ҳа, у ҳали ҳам Хитойда. "Челси" билан Премер-лига ва Европа лигасида ғолиб чиққан ажойиб иқтидорли футболчи эндиликда "Шанхай Порт"даги еттинчи мавсумини ўтказмоқда.
У клуб билан 2 марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Оскар айни дамда 32 ёшда ва ҳали бери Еврпоага қайтишни ўйламаяпти.
Фабио
Тасаввур қилинг-а, 18 ёшда эгизак акангиз билан “Манчестер Юнайтед”да ўйнашни хоҳлайсиз ва шундай ҳам бўлди.
Фабио акаси Рафаел каби муваффақиятга эриша олмади, 6 йил ичида "Юнайтед" сафида атиги 22 та ўйин ўтказди, лекин 2011 йилда Чемпионлар лигаси финалида "Барселона"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлади. У "Кардифф" ва ЭФЛда "Мидлсбро"да ўйнади, кейин ўша бир вақтлар фурорт кўтарган КПР жамоасига ўтди. Тўрт йил давомида Лига 1да "Нант" таркибида ўйнади. Эндиликда, у 33 ёшида "Гремио" билан ишламоқда.
Данте
Данте ЖЧ-2014 ярим финалида Германияга қарши ўйинда (7:1) кўпроқ танилган бўлиши мумкин, аммо у ҳали ҳам Лига 1да "Ница" таркибида 8 мавсумдан бери ўйнамоқда. Данте айни дамда 40 ёшда.
"Бавария" билан уч марта Бундеслига чемпиони ва бир нечта бор Германия Кубоди чемпиони. У 2010-йилда Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клубида ўзига хос қаҳрамон ҳисобланарди. Унга яна 7:1 ҳисобини эслатиб ўтмаган маъқул, акс ҳолда у "Бавария"даги жамоадоши Томас Мюллер билан бўлгани каби муштлаш билан таҳдид қилиб қолиши мумкин.
Бернард
Айни вақтда 31 ёшда бўлган футболчи "Панатинайкос" сафида ҳаракат қилмоқда. У бир вақтлар "Шахтёр", "Эвертон" ва "Шаржа" клубларида фаолият олиб борган.
Бернард асосан жарима зарбалари билан ном қозонган. Жуссаси кичик бўлса ҳам рақибларни шошириб қўярди.
Леандро Дамиао
Дамиао 2012 йилги Олимпиадада кумуш медални қўлга киритган ва "ИнтернаcионалЬ" таркибида 150 ўйинда 73 та гол урган. Леандро фаолияти давомида 7 марта ижарага олинган. Олтитаси Бразилия клублари, аммо 2016-йилда тасодифий биттаси "Реал Бетис"да (3та ўйин, 0 гол).
У 2019 йилдан бери Японияда бўлиб, у ерда "Кавасаки Фронтале" сафида майдонга тушиб келмоқда. Ҳаттоки J лига 2021 мавсумида 23 та гол урди. Айни вақтда у 34 ёшда.