Италиянинг «Милан» клуби А Сериянинг ўн иккинчи турида «Лечче»ни мағлуб эта олмади, Стефано Пиоли шогирдлари биринчи бўлимда иккита гол урди, иккинчи бўлимда эса иккита гол ўтказиб юборди.
Голлардан бирини голландиялик ярим ҳимоячи Тижани Рейндерс киритди, бу унинг учун янги жамоаси сафидаги биринчи гол бўлди. Клуб устози Стефано Пиоли унинг муваффақиятидан мамнун.
«У ақлли ва юқори техникали футболчи. Бугун у кўпроқ гол уриши мумкин эди. У ривожланишда давом этиши керак, чунки Тижани жуда истиқболли футболчи», - дея Пиолининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.