Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лиганинг 13-турида «Валенсия»га қарши ўйинда (5:1) ярим ҳимоячи Лука Модрични захирада қолдиргани нотўғри эканлигини айтди.
«Лука Модрич бугун асосий таркибда ўйнаши керак эди. Мен ноҳақ эдим. Сизнинг ихтиёрингизда шундай сифатли ўйинчилар бўлса, баъзида адашиб қоласиз», - деди Анчелотти ўйиндан кейин.