Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Карлос Кейруш: «Менинг сеҳрли таёқчам йўқ»

Баҳо:
+1 | -

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейруш янги ўйинчиларни яратиш учун сеҳрли таёқчага эга эмаслигини таъкидлади.

"Олдимизда даҳшатли тўфонлар бор. Биз аввалги ўйинларда кўпроқ очко жамғаришимиз мумкин эди, аммо Ливан ва Ўзбекистонга қарши ўйинларда аламли мағлубиятга учрадик", дейди португалиялик мутахассис.

"Агар "Персеполис" натижаларни яхшиласа, биз ЖЧ-2014нинг тўғридан-тўғри йўлланмасига даъвогарлик қилишимиз мумкин. Бизнинг уч нафар ҳужумчиларимиз — Карим Ансарифард, Али Каримий ва Муҳаммад Ғозий айнан "Персеполис"да фаолият олиб боришади. Жамоанинг эса ишлари унчалик яхши эмас. Шунингдек, бу футболчилар ҳам ҳозир яхши формада эмас. Терма жамоа бош мураббийи ўйинчиларни клублардан олади. Мен янги ўйинчиларни ярата олмайман, боиси, менда сеҳрли таёқча йўқ", дейди 60 ёшли мураббий.

Кейруш Эрон халқига юқори баҳо берган ҳолда: "Эронликлар менга нисбатан меҳрибон. Бу ерда менинг дўстларим бор. Шунингдек, бу ердаги музейларга бориш учун етарли вақтга эгаман. Бундан ташқари, Эроннинг таомлари ва маҳсулотлари мазали. Таом борасида муаммо йўқ", дея таъкидлади.

"Биз Жаҳон чемпионатига боришни истаймиз. Шунинг учун ҳам мен Эронни қабул қилиб олганман. Қолган ўйинларда рақибларимизни мағлуб эта оламиз, деган умиддаман", дейди Карлос Кейруш.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2014 саралаш гуруҳида Ўзбекистон терма жамоаси 8 очко билан биринчи, Жанубий Корея ва Эрон 7 очко билан 2 ва 3-ўринларни эгаллаб туришибди. Дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Бразилия чиптасини қўлга киритади.

Манба: www.tehrantimes.com
Киритилди: 10:08, 06.01.2013.
Ўқилди: 10688 марта.
Фикрлар: 168 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.