Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси, сербиялик теннисчи Новак Жокович А Сериянинг 12-туридан ўрин олган “Ювентус” – “Кальяри” (2:1) учрашувига ташриф буюрди.
Жокович айни дамда Туринда бўлиб, у ерда бугун, 12 ноябрь куни ATP финали бошланади.
Ўйиндан сўнг Жокович “Ювентус”нинг сербиялик футболчилари: ярим ҳимоячи Филип Костич ва ҳужумчи Душан Влахович билан учрашиб, суратга тушди.