"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри раҳбарият билан келаётган трансферлар ойнаси ҳақида гаплашган. Хабарларга кўра, суҳбат давомида "Арсенал" ярим ҳимоячиси Томас Парти ҳақида ҳам сўз борган.
Турин клуби 30 ёшли футболчига ҳали ҳам қизиқмоқда. Январь ойида Лондон клуби ганаликни сотиб юборишга қарши бўлмайди. Унинг ўрни Дуглас Луис ёки Мартин Субименди билан тўлдирилади.