"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишни истамаяпти. Хабарларга кўра, "қизил иблислар" ярим ҳимоячиси Каземиро ўзига билдирилаётган саудияликлар таклифига рад жавобини беради.
Журналист-инсайдер Бен Жейкобс берган маълумотларга қараганда, келаётган икки йил давомида бразилиялик Европадан кетмаслик тарафдори.