Кириш Регистрация

Хаверцни нотўғри позицияда ишлатишмоқда

Баҳо:
+ | -

Пол Мерсоннинг фикрича, Микель Артета Кай Хаверцни нотўғри ролда ишлатмоқда.

Ҳаверц «Арсенал» сафида Премьер-лиганинг 12 та учрашувида 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Германиялик вингер барча мусобақаларда қаторасига 9 учрашувдан бери гол ура олмаяпти.

«Хаверцга ачинаман, уни ярим ҳимояда кўрмаяпман - кўпроқ марказий ҳужумчига ўхшайди. Унинг бўйи 6 фут 4 дюйм - у «ўнлик» бўлиши мумкин.

Умид қиламанки, у яхши ўйнайди, менимча, у ўзига хос ўйинчи ва имкони борича курашади. Ҳар бир инсон ўз карьерасида қийинчиликларга дуч келади ва ҳозир у айнан ўша лаҳзаларни бошдан кечирмоқда - умид қиламанки, у уддалай олади», – деди Мерсон. 

Киритилди: 20:15, 13.11.2023.
Ўқилди: 1175 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.