"Барселона"да спорт директори лавозимини эгаллаб турган Деку Роберт Левандовскининг ўйини ҳақида гапирди.
35 ёшли польякнинг шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган, бироқ Саудия Арабистони клублари унга қизиқиш билдирмоқда.
“Левандовски “Барселона”нинг бугуни, Роке эса келажаги. Бундай футболчидан Витор кўп нарсани ўрганиши мумкин. Агар мен ҳозир футболчи бўлганимда, Роберт билан бир жамоада ўйнашни хоҳлардим.
Левандовски жамоа етакчиларидан бири, биз ундан мамнунмиз. Унинг "Барселона" билан шартномаси бор. Мен уни дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири деб биламан, у тарих яратган ва яратишда давом этмоқда", - дея Деко сўзларини келтиради Sport.