FourFourTwo портали журналистлари "Ливерпуль"нинг тарихдаги энг яхши ўнта хариди рейтингини тузиб чиқди. Рейтингда биринчи ўринни Кенни Далглишнинг трансфери эгаллади. Иккинчи поғонани жамоанинг амалдаги етакчиси Муҳаммад Салоҳ эгаллаган бўлса, кучли учликни Иан Раш якунлаган.
Шунингдек, мерсисайдликлар гигантининг энг яхши ўнта трансферидан: Кевин Киган, Грэм Сунесс, Жон Барнс, Луис Суарес, Рожер Хант, Виржил ван Дейк ва Рон Йейтслар жой олди.
Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 12 турдан кейин Юрген Клопп шогирдлари турнир жадвалида пешқадам “Манчестер Сити”дан бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.