Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Эрон терма жамоаси легионерлари Ўзбекистонга қарши ўйинга қандай ҳолатда етиб келишмоқда?

Баҳо:
+ | -1

ЖЧ-2026 саралаш босқичи 2-турида Эрон терма жамоаси Тошкентга ташриф буюради. Форсларнинг кўп ўйинчилари легионер мақомида хориж чемпионтларида фаолияти юритишади. Хўш, улар ҳозир қандай формада. Шу ҳақда тўхталиб ўтамиз.

1. Меҳди Торимий ("Порту") — "Sofascore" талқинига кўра, УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг яхши ҳужумчилар бешлигидан ўрин олган;

2. Сардор Азмун ("Рома") — римликлар сафидаги дастлабки голини урди ва ўзининг олдинги формасига қайтмоқда;

3. Муҳаммад Муҳибий ("Ростов") — Россиядаги илк мавсумидаёқ 2 та гол ва 3 та ассист билан жамоанинг асосий чап қанот вингерига айланиб бўлди;

4. Алиризо Жаҳонбахш ("Фейеноорд") — мавсумни кўнгилдагидек бошламаган эди, лекин "АЗ"га қарши сўнгги учрашувни асосий таркибда бошлаб, ассист қайд этди;

5. Самон Қуддус ("Брентфорд") — ўз жамоасида 2-таймдан тушириладиган ярим ҳимоячи. Премьер-лигада октябрнинг "Энг чиройли голи" муаллифи бўлди;

6. Эҳсон Ҳожсафий ("АЕК", Греция) — ўз жамоасининг асосий чап қанот ҳимоячиси. Тажрибали футболчи сўнгги пайтларда кичик жароҳатлардан азият чекмоқда;

7. Аҳмад Нуруллоҳий ("Ал Ваҳда") — абу-дабиликларнинг асосий таянч ярим ҳимоячиси;

8. Мажид Ҳуссайний ("Кайсериспор") — жароҳатидан қутулган марказий ҳимоячи, ўз жамоасининг сўнгги 3 та ўйинини асосий таркибда бошлади;

9. Али Каримий ("Кайсериспор") — 1 та гол ва 1 та ассист билан ўз жамоасининг асосий таянч ярим ҳимоячиси;

10. Карим Ансорифард ("Омония", Кипр) — асосий таркибдаги ўрнини йўқотган ҳужумчи, захирадан майдонга туширилади;

11. Саид Иззатуллоҳий ("Вайле", Дания) — асосий таркиб ўйинчиси бўлишига қарамасдан, бу мавсум беқарор ўйин кўрсатмоқда;

12. Милод Муҳаммадий ("АЕК") — захира ўйинчиси бўлишига қарамасдан, ҳамюрти Ҳожсафи ўрнига туширилганда, жамоа ўйинини кучайтира олади;

13. Содиқ Муҳаррамий ("Динамо Загреб") — мавсумни асосий ўнг қанот ҳимоячиси сифатида бошлаган эди. Аммо муваффақиятсиз ўйинлардан сўнг захирада қолдирилмоқда;

14. Амин Ҳазбовий ("Ас-Садд") — чемпионат ўйинларида асосий таркибда тушишига қарамасдан, ОЧЛ ўйинларини захирада ўтказмоқда;

15. Умид Иброҳимий ("Аш-Шамал", Қатар) — 36 ёшда бўлишига қарамасдан, ўз жамоасининг асосий таянч ярим ҳимоячиси ҳисобланади.

Манба: @SamvelKarlenich
Киритилди: 15:36, 14.11.2023.
Ўқилди: 5195 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.