«Брентфорд» футболчиси Лондонда қолади. Хабарларга кўра, Айван Тауни пойтахтда қолишни истайди. Шу сабаб 27 ёшли ҳужумчи «Челси» ва «Арсенал»дан таклиф кутмоқда.
Англия терма жамоаси аъзоси 10 ойлик тақиқ даврини ўтамоқда. У февралдан яна майдонга қайтса бўлади. Айни дамда Тауни 70 миллион фунтга баҳоланмоқда.