Туриннинг "Ювентус" клуби Жейдон Санчо билан шартнома имзолаш фикридан воз кечди. Бу ҳақда италиялик инсайдерлар ёзишмоқда. "Юве" "Манчестер Юнайтед" билан молиявий масалада келиша олмади.
Энди Санчога асосий давогар Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси бўлиб турибди. Англиялик футболчи аввалроқ “арилар” сафида ўйнаган.
Санчо Эрик тен Хааг билан можаро туфайли узоқ вақтдан бери майдонга тушмади. Нидерландиялик мураббий қўл остида Жейдоннинг "Олд Траффорд"да истиқболи йўқ.