"Лестер Сити" ўз футболчисини йўқотишга яқин турибди. Хабарларга кўра, Энсо Мареска жамоаси ўз ҳимоячиси Янник Вестергордан ажралиб қолиши мумкин. Қишда 31 ёшли ҳимоячи учун саудияликлар қизиқиш билдирмоқда.
"Тулкилар" сардори анчадан бери жамоада. У кейинги ёзда эркин агентга айланади. "Лестер Сити" жорий мавсумда Вестергор ҳаракатлари билан ҳали мағлубият аламини тотиб кўргани йўқ.