Маркус Тюрам тезда Миланнинг "Интер" етакчиларидан бирига айланди; интервьюда у ўйин сифати ва умуман хулқ-атвори бўйича ўрнак футболчи деб ҳисоблаган Тьерри Анридан ўрнак олишини тан олди.
"Анри мен учун ўрнак ҳисобланади. У ўйнаган йўли ва ўзини тутиши учун. Мен Тьеррини болалигимдан биламан ва отам каби у мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Мен Тьеррини амакимим деб биламан" - деди Тюрам ITASportPress билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, кичик Тюрам ўтган ёздан бери Миланнинг “Интер” клубида ўйнамоқда. Илгари Маркус Германияда ўйнаган ва у ерда "Боруссия" Менхенгладбах шарафини ҳимоя қилган.