Испанияда зўрлашда айбланиб, деярли бутун йил қамоқда ўтирган Дани Алвес устидан суд жараёни бошланмоқда. Суд жараёни арафасида, Antena 3 хабар беришича, тахминий "кучларнинг уйғунлиги" аллақачон маълум. Прокурор "Барселона" ва "Ювентус"нинг собиқ футболчиси учун ўн икки йиллик қамоқ жазосини сўрамоқда.
Бироқ ҳимоячи ҳам қўл қовуштириб ўтирмаяпти – Алвеснинг адвокатлари жабрланувчи билан келишувга эришиб, унга муносиб миқдорда пул тўлашга ҳаракат қилмоқда. Бундай ҳолда, қамоқ муддати сўралган муддатнинг учдан икки қисмига қисқартирилиши кутилмоқда - яъни Алвеш тўрт йил давомида қамоқхонада ўтирганидан сўнг қўйиб юборилиши мумкин.