"Бавария"нинг собиқ футболчиси Филипп Лам 2034 йилда Саудия Арабистонида ўтказилиши мумкин бўлган жаҳон чемпионати ҳақида гапирди.
"Мен воқеалар ривожини катта ташвиш билан кузатиб келмоқдаман, чунки бу футбол учун фойдали бўлган нарсага мутлақо тескари. Ҳар бир инсон, айниқса, Европа мамлакатлари ҳозирги жараёнларни шубҳа остига қўйиши ва ўз вақтида таъсир ўтказиши керак.
Мен Европа чемпионати ва жаҳон чемпионати каби турнирлар фақат демократик давлатларда ўтказилишини истардим!" - деди Лам RND билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони 2034 йилги жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ариза топширган ягона давлатга айланди.