Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Жорий мавсум бошида энг кучли ҳужум чизиғига эга жамоалар

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсум кўплаб қизиқарли воқеалар, жумладан урилган кўплаб голлар билан эсда қолмоқда. Баъзи жамоалар кутилган даражадан яхшироқ ўйин кўрсатяпти. Бугун эътиборимизни энг кўп гол урган жамоларга қаратамиз.

“РБ Лейпциг” (28 гол)

"Лейпциг" Марко Розе қўл остида ҳаяжонли, ҳужумкор ва сермаҳсул жамоага айланди. Бундеслиганинг 11 турида “буқалар” 28 та гол уришга улгурди. "Лейпциг" ҳали ҳам ўз барқарорлигини яхшилаши керак ва клуб нафақат Чемпионлар лигасига чиқиш ҳуқуқига даъвогарлик қила олади. Айтганча, Чемпионлар лигасида "буқалар" муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритишди. Умуман олганда, “Лейпциг”да юқори савияли жамоа бор. Ахир ҳамма ҳам “Бавария”ни 3 та гол устунлиги билан мағлуб эта олмайди. Бироқ, айни пайтда, "буқалар" барқарорлик устида ишлашлари керак. Чемпионат пешқадамидан 8 очколик фарқ амбицияли клуб учун жуда катта.

“Штутгарт” (29 гол)

"Штутгарт" бу мавсумда катта сюрприз бўлди. Швабияликлар яхши старт олишди ва ҳамон Бундеслиганинг кучли уч жамоасидан бири. Охирги уч ўйинда 2 та мағлубиятга учраган бўлса-да, 1 очкога бўлса-да, “Лейпциг”дан олдинда. "Штутгарт" мухлисларни нафақат натижалар, балки ҳужумкор ўйини билан ҳам хурсанд қилмоқда. Швабияликларнинг муваффақиятида Бундеслиганинг тўққизта учрашувида 15та гол урган ҳужумчи Серу Гирасси ҳам кам рол ўйнамайди.

“ПСЖ” (29 гол)

"ПСЖ" Луис Энрике қўл остида яхши стартни ўтказа олмади. Ишончсиз ғалабалар, очко йўқотишлар ва ҳалокатли мағлубиятлар бўлди. Парижликлар беқарор жамоа бўлиб қолмоқда, бироқ аста-секин аввалги ўринларини тиклаб олишмоқда. Франция чемпионати турнир жадвалида “ПСЖ” “Ницца”дан 1 очко олдинда, 1-ўринда бормоқда. Қолаверса, парижликлар аллақачон 29 та гол уришди, бу Лига 1даги энг яхши кўрсаткичдир. Испаниялик мутахассис бошчилигидаги жамоани келажак нима кутаётганини ҳозирча айтиш қийин, аммо ҳаммаси аввалгидек ачинарли эмас.

"Интер" (29 гол)

“Интер” мавсумни яхши бошлади. Нерадзуррилар томонидан бир нечта кучсиз ўйинлар бўлди, аммо умуман олганда Симоне Инзаги жамоасида ҳеч бўлмаганда Скудетто учун яхши имконият бор. “Қора-кўклар” айни дамда А Серия турнир жадвалида “Ювентус”дан 2 очко олдинда бормоқда. Чемпионлар лигасида ҳам ҳаммаси яхши, плей-оффга чиқиш ҳал қилинган. Ҳозирда “Интер” А Сериянинг энг кучли ва энг муваффақиятли жамоаси. “Қора-кўклар” майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам яхши кўринади.

“Астон Вилла” (29 гол)

“Астон Вилла” Стивен Жеррард бошчилигида умидсиз кўринарди. Бироқ, Унаи Эмерининг келиши ҳаммасини ўзгартирди. Ўтган мавсум якунида “шерлар” Конференциялар лигаси йўлланмасини қўлга киритишди, буни яхши ютуқ деб ҳисоблаш мумкин. Жорий мавсумда "Астон Вилла" Чемпионлар лигаси учун кураша олади. Лигада кучли тўртликдан фарқ бор йўғи 1 очко. Шунингдек, “шерлар” таркибида Премьер-лиганинг энг яхши тўпурар жамоаларидан бирига эга. “Астон Вилла” 29 та гол урди - бу Премьер-лигадаги иккинчи энг яхши кўрсаткич.

“Манчестер Сити” (32 гол)

"Манчестер Сити" АПЛнинг энг муваффақиятли жамоаси бўлиб қолмоқда. "Сити" ўтган мавсумда АПЛда 94 та гол урди. Улар ушбу мавсумда 32 та гол уришга муваффақ бўлишди. Пеп Гвардиола шогирдлари гол уриш ва ғалаба қозонишда давом этишмоқда. Тўғри, Премьер-лигада улар очко йўқотишни бошладилар, шунинг учун "Ливерпуль" ва "Арсенал" уларга яқинлашди. Аммо Чемпионлар лигасида “Манчестер Сити” плей-офф йўлланмасини олдиндан таъминлаб, гуруҳ босқичидан муаммосиз ўтди. Ҳеч шубҳа йўқки, Эрлинг Холанд ўз ўрнида бўлса, "Сити" Премьер-лигадаги энг муваффақиятли жамоа бўлиб қолади.

“Байер” (34 гол)

"Баер" Хаби Алонсо билан тарих яратишда давом этмоқда. Миллий чемпионатнинг 11-туридан кейин “доричилар” Бундеслига турнир жадвалида “Бавария”ни 2 очкога ортда қолдириб, пешқадамликни давом эттирмоқда. Энг муҳими, “Байер” ҳеч кимдан қўрқмасдан, дадил ва ёрқин ўйнайди. Фармацевтлар Германия чемпионатида аллақачон 34 та гол уришган, бу эса барча жамоалар орасида иккинчи энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. "Байер" нафақат Чемпионлар лигасида қатнашади, балки чемпионлик учун курашади. Бу жуда қийин бўлади, лекин ҳар ҳолда улар Бундеслигада интригани анча жонлантиришди.

"Бавария" (42 гол)

"Бавария" ҳимояда ва ярим ҳимояда муаммоларга дуч келди, аммо улар яна ҳужум машинасига айланди. Бироқ, бу Харри Кейн келиши билан содир бўлиши керак эди. Инглиз Бундеслиганинг энг яхши тўпурари, у аллақачон 17 та гол урган ва "Бавария" топ чемпионатларнинг барча вакиллари орасида Европадаги энг сермаҳсул жамоа. Ҳозирча ҳеч ким 35 та гол ура олмаган, мюнхенликлар ҳисобида эса 42 та гол мавжуд. Жорий мавсумда "рекорд устаси" ҳар бир учрашувда ўртача 3,5 тадан гол урди. Албатта, “Бавария”нинг шундай ҳужум кучи билан ҳам чўққига чиқиши ҳақиқат эмас (Германия кубогини эсланг), аммо Бундеслига ва Чемпионлар лигасида муваффақият қозониш имконияти ҳали ҳам жуда юқори.

Киритилди: 14:12, 19.11.2023.
Ўқилди: 2230 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.