Норвегия терма жамоаси бош мураббийи Столе Сольбаккен ярим ҳимоячи Мартин Эдегорнинг ҳолати ҳақида маълумот берди. "Арсенал" футболчиси жамоанинг сўнгги ўйинларини ўтказиб юборди.
“Мен Мартин билан 45 дақиқа гаплашдим. У тобора яхшиланмоқда, аста-секин кучайиб бормоқда. Унинг учун босқичма-босқич ҳаракат яхшиланиш муҳимдир. Умид қиламанки, у "Арсенал"нинг "Брентфорд"га қарши ўйинига тайёр бўлади", - деди Сольбаккен матбуот анжуманида.
Англия Премьер-лигаси доирасидаги "Брентфорд" - "Арсенал" учрашуви келаси шанба, 25 ноябрь куни бўлиб ўтади.