Венгрия терма жамоаси ўз майдонида Черногория устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, Евро-2024 саралашини якунлади.
Учрашувда дубль қайд этган ярим ҳимоячи Доминик Собослаи учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Финал ҳуштаги янграгач, 23 ёшли футболчи мухлислар олдида микрофонда билан гапирди ва бир пайт кичик шишадан нимадир ичди. Шубҳасиз, бу қандайдир спиртли ичимлик эди. Бу ичимлик кучли бўлиб туюлди - буни Собослаи ичгандан кейин юзидаги ифода тасдиқлайди.
Сўнгги тур натижаларига кўра, Венгрия терма жамоаси 2024-йилги Европа чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Доминик Собослаи энди "Ливерпуль" жамоасига қайтади.