Мадриднинг «Реал» клуби ва Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Месут Ўзил 2012 йилда Германиянинг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда немис футболи иттифоқи сайти хабар тарқатмоқда.
24 ёшли футболчи овоз берувчиларнинг 32 фоизи томонидан эътироф этилди. Иккинчи ўринни «Лацио» ҳужумчиси Мирослав Клозе 14 фоиз овоз билан эгаллади. Кучли учликни Марко Ройс (13 фоиз) якунлаб берди.













