Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

"Манчестер Сити" 86 йил аввал АПЛда "Ливерпуль" устидан кетма-кет иккита ғалаба қозонган

Баҳо:
+ | -

Келгуси дам олиш кунлари АПЛнинг 13-турида “Манчестер Сити” “Ливерпуль” билан учрашади.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги ўйин 4:1 ҳисобида “шаҳарликлар” фойдасига ҳал бўлганди. Айтиш жоизки, "Манчестер Сити" охирги марта 1937 йилда "Ливерпуль" устидан АПЛда кетма-кет иккита ғалаба қозонган. Агар Хосеп Гвардиола жамоаси ғалаба қозона олса, 86 йиллик нохуш серияни бузади.

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" учрашуви 25 ноябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.

Айни дамда "шаҳарликлар" 28 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, Юрген Клопп шогирдлари эса бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 20:31, 21.11.2023.
Ўқилди: 1951 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик