"Барселона" ярим ҳимоячиси Гави 28 ноябрь куни операция қилинади.
Маълум қилинишича, уни аввалроқ Карлес Пуйоль, Филипп Коутиньо, Мартин Брэйтуэйт ва Алексия Путельясларни операция қилган доктор Жоан Карлес Монллау амалга оширади.
19 ёшли ярим ҳимоячи Испания терма жамоаси ва Грузия терма жамоаси ўртасидаги ўйинда (3:1) тиззасидан жароҳат олди.
Футболчи 7-9 ойни ўтказиб юбориши мумкин. У мавсумнинг қолган қисмида "Барселона"да ўйнамайди ва Евро-2024ни ўтказиб юборади.