Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Крестинин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Оғир баҳс ўтказдик. Мавсум сўнггида бу табиий ҳолат. Сабаби футболчиларда ҳам жисмонан, ҳам руҳий жиҳатдан чарчоқ мавжуд. Футболчи ва мутахассислар ишга муносиб ёндашмоқда. Барчаси жойида, ҳеч ким тезроқ мавсумни якунлаш ҳақида ўйламаяпти. Сўнгги 5 беллашувнинг фақат биттасида енгилдик. Йигитлар ҳаракат қилишмоқда.
Бизни клубдаги вазиятни ўзгартириш учун жамоага таклиф этишган. Ўйин услуби ўзгарди, айрим футболчиларга майдоннинг бошқа нуқтасидан жой топдик. Қолаверса, ёш футболчиларни ҳам таркибга жалб қиляпмиз. Буларни ярим йилда амалга ошириш қийин. Мавжуд вазиятда кўрсатаётган натижамизни яхши деб ҳисоблаш мумкин. Бизни бу ерга ҳужумкор футбол қуриш учун чақиришган. Ҳужумкор футбол эса кўп энергия талаб қилади. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб чиқамиз, сўнг Пахтакор’га қарши дербига тайёргарлик кўрамиз.
Ўсмирлар ўртасидаги ЖЧни имкон қадар кузатиб боряпман. Айрим футболчиларни асосий жамоа машғулотларига жалб қиламиз. Ёшлар ўсиб бормоқда, Ўзбекистонда футбол ҳам ривожланмоқда ва Марказий Осиёда ривожланиш динамикаси энг юқори бўлиб турибди”, – деди Крестинин.