Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Франция U17 терма жамоасининг ЖЧ-2023дан дисквалификация қилиниши талаб қилинмоқда

Баҳо:
+ | -

Сенегал 22 ноябр куни ЖЧ-2023 1/8 финалида Франция билан ўйиннинг асосий вақтида 0:0 ҳисобини қайд этиб, пеналтилар сериясида ғалаба қозонди. Сенегал мундиалдаги иштирокини тўхтатиб, турнир билан хайрлашган бўлса-да, мамлакат футбол федерацияси Франциянинг ҳам чоракфиналда ўйнашига қарши чиқмоқда ва буни ФИФА регламентининг қўпол тарзда бузилиши дея ҳисобламоқда.

Аввалроқ, Франция ўсмирлар жамоаси ҳужумчиси Яннис Иссуфу ЖЧ-2023 Африка саралаш баҳси доирасида Нигер ўсмирлар жамоаси сафида майдонга тушгани маълум бўлганди. ФИФА қоидаларига кўра эса, футболчининг бир турнирда икки жамоа сафида ўйнаши қатъиян ман этилган. Шундан келиб чиқилса, ФИФА регламентига биноан Франция ўсмирлар жамоаси турнирдан дисквалификация қилиниши лозим.

«Ушбу футболчи ФИФА байроғи остида ўтадиган бир хил ёш тоифасидаги икки расмий турнирда икки хил жамоа сафида майдонга тушган. Аммо ФИФА низоми ва футболчиларнинг трансфер қоидаларида «футболчи аввалги ассоциацияси билан иштирок этган турнирларда янги ассоциацияси байроғи остида иштирок эта олмайди», дея аниқ ва равшан қилиб кўрсатилган. Бу қоидага зид. Қолаверса, U17 Жаҳон чемпионати регламентида барча футболчилар ФИФА низомига мувофиқ турнирда иштирок этиши шартлиги белгиланган.

Шундай экан, юқоридагиларни инобатга олган ҳолда бу турнирда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаган ўйинчини ўз сафига қўшиб олгани ва турнирда рўйхатдан ўтказгани учун Франциянинг ЖЧ-2023дан дисквалификация қилинишини қатъий сўраймиз», - дейилади Сенегал футбол федерациясининг ФИФАга йўллаган баёнотида.

Sport News Africa нашри хабарига биноан, дастлаб Буркина-Фасо гуруҳ босқичида французлардан мағлубиятга учрагандан кейин бу борада арз қилгач, Франция футбол федерацияси «Монпелье» клуби ҳужумчиси саналмиш Янниснинг Нигер ўсмирлар жамоаси сафида мусобақанинг саралаш босқичида майдонга тушганидан хабари бўлмагани ҳақида маълум қилган.

L'Equipe хабарига кўра, Франция ўсмирлар жамоаси бош мураббий Жан-Люк Ваннуки айнан дисквалификация эҳтимоли туфайли Яннис Иссуфуни Сенегалга қарши нимчоракфинал ўйини олди таркибдан чиқарган.

Маълумот учун, Франция ўсмирлар жамоаси чоракфиналда Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши лозим. Ўйин 25 ноябр кунига белгиланган. ФИФА бу борада ҳозирча расмий баёнот беришдан тийилмоқда.

Киритилди: 22:17, 23.11.2023.
Ўқилди: 7663 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3851]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3383]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [2875]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2753]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2727]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [2475]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2373]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2322]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2260]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2036]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик