Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Карлос Кейруш ФИФА тақвимини танқид қилди

Баҳо:
+1 | -

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлос Кейрушнинг фикрича, жаҳоннинг элит футболига кирмайдиган мамлакатлар учун ФИФАнинг халқаро ўйинлар тақвими адолатсизликдан бошқа нарса эмас.

Карлос Кейруш Эрон миллий терма жамоаси билан Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган. Аммо Осиёда илк марта ишлаётган мутахассис айрим муаммоларга дуч келмоқда.

"Осиёда биз дуч келаётган энг катта муаммолардан бири, мамлакатлар ўртасидаги масофанинг олислиги билан боғлиқ", дейди португалиялик мутахассис "BBC World football"га берган интервьюсида. "Англия, Португалия ва Испания терма жамоасини бошқарсангиз, сафарлар низомда кўрсатилганидек бўлади. ФИФА қонун-қоидаларига кўра эса, терма жамоа расмий ўйин олдидан 5 кун тайёргарлик кўриш имкониятига эга. Аммо шундан 4 кунини сафарда ўтказсангиз, учрашувга бор-йўғи 1 кун тайёргарлик кўришингиз мумкин, холос. Шунинг учун бу мураббийлик иши эмас, бу қандайдир сеҳргарлик билан шуғулланишдек гап".

Эрон терма жамоаси июнь ойида 3та ўйин ўтказади. Улар аввал Қатарга сафар қилиб, кейин ўз уйларида Ливанни қабул қилишади, сўнгра Жанубий Кореяга учадилар. Бундан 4 йил аввал (2009 йилда) эса Эрон 6 июнь куни Пхеньянда КХДР билан ўйин ўтказиб, орадан 4 кун ўтиб БААга қарши учрашув учун яна ортга қайтишганди. Ўшанда жамоа сафарга бориб-келиш учун 8000 км. масофани босиб ўтганди. Орадан 1 ҳафта ўтиб эса Эрон энди 4070 чақирим йўл босиб, Сеулда Жанубий Корея билан ўйин ўтказганди. Якунда форслар ЖЧ-2010 йўлланмасидан қуруқ қолишганди.

"ФИФА тақвими Эрон каби мамлакатлар футболини қўллаб-қувватлаш учун тузилмаган. У Германия, Англия ва Португалияни қувватлайди. ФИФА регламентига бўйсунадиган бўлсак, биз ҳеч нарсага эришмаймиз", дейди Кейруш.

ЖЧ-2014 саралаш гуруҳида Эрон терма жамоаси Ўзбекистондан ортда қолган ҳолда, Жанубий Корея билан иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турибди. Шунингдек, Қатар ҳисобида ҳам 7 очко мавжуд бўлса, Ливан 4 очко билан гуруҳ аутсайдери бўлиб турибди. Гуруҳда дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоа тўғридан-тўғри Мундиал йўлланмасини қўлга киритса, 3-ўринн эгаллаган терма плей-офф баҳсларида қатнашади.

"ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш учун бизда яхши имконият бор. Бунинг учун бизда барча нарса бор: улкан иштиёқ, футболчиларнинг ажойиб авлоди ва фантастик мухлислар. Мен бундай мухлисларни ҳаётим давомида фақат Жанубий Америкада кўрганман. Бизда ўйинчилар бор, бизда жамоа бор. Мен эса бу жамоада сўнгги дамгача бўламан. Иккинчидан, мен футболчилар билан елка-елка туриб Бразилия йўлланмасини қўлга киритиш учун курашаман. Ушбу орзуим бир кун келиб амалга ошишини истайман", дейди Эрон миллий терма жамоаси бош мураббийи.

Манба: www.bbc.co.uk
Киритилди: 11:19, 12.01.2013.
Ўқилди: 7676 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.