"Ал-Ҳилол" клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Уругвайга қарши учрашувда (0:2) жиддий жароҳат олди.
Футболчи келаси ёзда бўлиб ўтадиган Америка кубогида ўйнашга умид қилмоқда. Видеода процедуралар пайтида ўйинчи шифокорга қандай қилиб бақираётгани кўрсатилган:
"Худо ҳақи, кетинг!" - деб бақирди Неймар ижтимоий тармоққа жойлаган видеода.
Бразилиялик футболчи ҳозирча Саудия чемпионатида 1 та гол урган.