Кириш Регистрация

Зафар Холмуродов «Насаф»да иш бошлади

Баҳо:
+ | -

"Насаф"нинг собиқ ҳужумчиси Зафар Холмуродовни танимаган футбол ишқибози топилмаса керак. Зафар Холмуродов "аждарлар"нинг афсонасига айланган ўйинчи ҳисобланади. Куни кеча ушбу машҳур футболчи "Насаф"да иш бошлади.

Ўзининг фаолияти давомида бир қанча номдор жамоалардан таклифлар бўлса-да, "Насаф"га доимо содиқ бўлган ҳужумчи, фақатгина Муборакнинг "Машъал" жамоаси ОЧЛга чиққан йили бир йил "Насаф" сафидан ижарага берилган эди. Кейин яна жонажон жамоасига келиб қўшилган Зафар Холмуродов украиналик мутахасис А.Демьяненкога хуш келмади ва жамоани тарк этишга мажбур бўлди.

Қашқадарёлик футбол мухлисларининг энг яхши кўрган ўйинчисининг шундан сўнг унчалик омади чопмади ва ўтган йили футболдан четда қолиб кетди.

"Насаф"нинг бугунги даражасига етишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Холмуродовнинг бундай ҳолатда қолиши албатта унга бўлган адолатсизлик эди. Қаршилик футбол мухлислари томонидан "Насаф" футбол клуби раҳбариятига ва шахсан Рўзиқул Бердиевга ҳам уни "Насаф"га олиш таклифи билан кўплаб мурожаатлар бўлганидан хабаримиз бор.

Ушбу мурожаатларнинг бирига жавобан "Насаф" ПФК бош менеджери Шамил ака Ярулин ҳам уни клубда бўлишини жуда хоҳлаётганини билдирган эди. Агар у ўйинчи сифатида футбол билан хайрлашишни истаса, шундай тадбирга ҳам бош-қош бўлишлигини айтиб ўтган эдилар. Балки биз жорий мавсум бошида шундай тадбирни гувоҳи бўлсак ҳам ажаб эмас, чунки ушбу афсонавий ўйинчининг ўз тажрибаларини энди ёшларга бериши вақти келди.

Балки, Зафар Холмуродов "Насаф" мураббийлар штабида фаолият олиб борар, агар шундай бўлса, "Насаф"нинг ўтмишда учта машҳур ва содиқ  ҳамда мухлисларнинг энг яхши кўрган футболчилари "аждарлар"га мураббийлик қилишади. Балки у футбол академияда иш олиб борар, нима бўлганда ҳам бу ёқимли хабар.

Ва ниҳоят, Зафар Холмуродовга бўлган муносабат, айнан "Насаф" футбол клуби раҳбарлари томонидан бўлган эътибор эвазига амалга оширилганидан, биз мухлислар кутган катта хурсандчилик бўлди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:03, 13.01.2013.
Ўқилди: 4605 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4116]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3850]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3554]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3180]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2477]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2414]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2303]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2072]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2049]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [2008]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик