Бразилиялик ярим ҳимоячи Рафинья Диас қишки трансфер ойнасида "Барселона"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, "Лидс"нинг собиқ футболчиси Англия АПЛга қайтиши мумкин. Жанубий америкалик ярим ҳимоячига Лондоннинг "Тоттенхэм" ва "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда. Ҳар икки клуб ҳам бразилиялик футболчининг қишки трансфер бозорида қўлга киритмоқчи.
26 ёшли ярим ҳимоячи ўтган ёздан бери "кўк-анорранглилар"да ўйнаб келмоқда. Рафиньянинг трансфер нархи 60 миллион еврога баҳоланмоқда.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида бразилиялик футболчи ўнта ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди.