Жанубий кореялик ҳужумчи Хван Ий Чжо жинсий можаро туфайли терма жамоадан четлатилди.
Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳуқуқлари "Ноттингем Форест"га тегишли бўлган “Норвич” ҳужумчиси собиқ севгилиси билан унинг иродасига қарши жинсий алоқани видеога олгани учун тергов қилинган.
Хван Ий Чжонинг сўзларига кўра, видео қизнинг розилиги билан суратга олинган, бироқ унинг ўзи ҳам суратга олишга рози бўлмаганини таъкидлаб, футболчидан ёзувни ўчиришни бир неча бор сўраган. Футболчининг адвокати, шунингдек, унинг ўзи ҳам сиздирилган жинсий алоқа видеоси қурбони бўлганини айтди.
Ноябрь ойида, ЖЧ-2026 саралаш босқичи ўйинларига миллий терма жамоага чақирилишидан бироз олдин, футболчи полиция томонидан сўроқ қилинган эди.
Суриштирув ишлари давом этаётган бир пайтда Жанубий Корея футбол ассоциацияси (KFA) Хван Ий Чжони терма жамоадан четлаштиришга қарор қилди. Бироқ ҳозирча ҳужумчига нисбатан қўшимча жазо чоралари кўриб чиқилмаяпти, чунки футбол ассоциацияси тергов давомида фактларни аниқлашга ваколатига эга эмас.