Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо - Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив

Педрy Проэнса IFFHS рейтингига кўра дунёнинг энг яхши ҳаками. Эрматов бу сафар олтинчи

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси қўмитаси йилнинг энг яхши ҳакамлари рўйхатини тузиб чиқди. 15 нафар ҳакам жой олган ушбу рейтингда португалиялик Педру Проэнса дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилди.

Ўзбекистонлик рефери Равшан Эрматов эса бу сафар рейтингнинг 6-поғонасидан жой эгаллади. 2010 йилда дунёнинг энг яхши иккинчи ҳаками, 2011 йилда учинчи ҳаками бўлган Эрматов бу сафар ҳам бироз пастлади. Осиё ва МДҲ давлатларидан ягона ҳакам сифатида эътироф этилган Эрматов овоз берувчиларнинг 35 очкосига эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Ҳовард Уэбб, 2011 йилда эса венгриялик Виктор Кашшаи йилнинг энг яхши ҳаками сифатида эътироф этилганди.

1. Педру Проэнса (Португалия) — 174.
2. Жунейт Чақир (Туркия) — 73.
3. Ховард Уэбб (Англия) — 72.
4. Виктор Кашшаи (Венгрия) — 50.
5. Вольфганг Штарк (Германия) — 40.
6. РАВШАН ЭРМАТОВ (Ўзбекистон) — 35.
7. Дамир Скомина (Словения) — 26.
8. Вилмар Ролдан (Колумбия) — 20.
9. Феликс Брих (Германия) — 15.
10. Стефан Ланнуа (Франция) — 13
10. Никола Риццоли (Италия) — 13.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:36, 14.01.2013.
Ўқилди: 6769 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.