"Боруссия" (Дортмунд) клуби спорт директори Себастьян Кель Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Милан" устидан қозонилган ғалаба (3:1) ва 1/8 финалга муддатидан олдин йўлланма ҳақида гапирди.
"Бу бешинчи раунддаёқ гуруҳдан жой олиш ҳақиқий баёнот эди. Буни биздан кам одам кутган эди. Биз жуда яхши ўйин ўтказдик ва жамоанинг етук ўйини эвазига Чемпионлар лигасида яна бир меҳмонда ғалаба қозондик. Грегор Кобель пенальтини қайтарган ҳолда бизни ўйинда сақлаб қолди, Марко Ройс эса пенальтини совуққонлик билан голга айлантирди. Бу бизни ўйинда жуда яхши ҳолатга келтирди ва биз жуда мустаҳкам эдик. Биз тактик жиҳатдан жуда яхши созланган эдик ва вақти-вақти билан ўйинга киришдик. Жамоа тўғри йўлда. Мақсад - гуруҳда ғалаба қозониш", - деди Кель "Боруссия" расмий сайтига.
Бешинчи турдан сўнг Дортмундликлар "F" гуруҳида 10 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.