Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

ЕЧЛ. Англия клубларининг Европа саҳнидаги аҳволи қандай?

Баҳо:
+ | -

Жорий мавсумнинг ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Унда биз кутилмаган натижаларга гувоҳ бўлдик. Аммо плей-офф босқич масаласини ҳали қилувчи ўйинлар ҳали олдинда турибди. Бугун АПЛ номидан ЕЧЛда иштирок этаётган клублар аҳволига назар ташламоқчимиз. Қуйида шу ҳақида фикр юритилади.

"Арсенал"

"Арсенал" Арсен Венгер даврларидан кейин илк бор бу турнирга қайтди. Айтиш мумкинки етти йиллик қайтиш, муваффақиятли кечмоқда. Лондон клуби гуруҳ баҳсларида бир бор мағлуб бўлди. Бу мағлубият "Ланс"га қарши юз берган эди. Француз клуби жавоб ўйини учун бугун "Арсенал" майдонига ташриф буюради. Ушбу учрашув Артета жамоасига қасос олиш имкониятидан ташқари, кейинги босқич масаласини ҳам ҳал қилишга ёрдам беради. Бу баҳсда тўпчилар учун дуранг ҳам етарли бўлади, аслида. Аммо "ПСВ" бунинг учун "Севилья"га мағлуб бўлиб бериши керак. Агарда ғалаба қўлга киритилса, "Арсенал" ўз гуруҳида етакчи сифатида қолади ва нимчорак финалда қайсидир гуруҳнинг иккинчи ўриндаги жамоаси билан тўқнаш келади.

"Манчестер Сити"

Гвардиола жамоаси билан ҳаммаси жойида. "Манчестер Сити" 4 турдан кейин кейинги босқич масаласини ҳал этиб қўйганди. Кечаги "Лейпциг"га қарши баҳсда уч очко олиниб, доминантлик янада мустаҳкамланди. Хатто, бу ўйинда мағлубият ҳам "шаҳарликлар"ни биринчи ўрин билан нимчорак финалга олиб чиққан бўларди.

"МЮ"

"Манчестер Юнайтед" ўз тарихи давомида ҳали бирор марта гуруҳ босқичида 4 бор мағлубиятга учрамаган. Аммо бу мавсумда Эрик тен Хаг шогирдлари аллақачон 3 марта рақибга таслим бўлди. Агарда бугунги ўйин ғалаба билан якунланмаса, "МЮ" нимчорак финалда қуруқ қолади. Бордию, "Копенгаген" "Бавария"ни мағлуб эта олмаса, "Галатасарай" билан дуранг ҳам "қизил иблислар"ни қониқтирадиган натижага айланади. 5 турнинг муҳимлиги шундаки, "МЮ" сўнгги ўйинини "Бавария"га қарши ўтказади. Бу баҳсдан очко олиш осон кечмайди. Немис гиганти аллақачон кейинги босқич йўлланмасига эга. Шу сабабли уларда мотивация бўлмаслиги мумкин. Бу эса "МЮ"га қўл келади.

"Ньюкасл"

"Ньюкасл" "ПСЖ"га қарши баҳсда камида мағлубиятга учрамаслиги керак эди. Бу иш уддаланди. Энди эса "Милан"га қарши уйдаги ғалаба ҳаво ва сув каби заруратга айланди. Шунда ҳам нариги жуфтлик натижасига қараш керак бўлади. Агарда "Боруссия Дортмунд" ўз майдонида сўнгги турни ғалаба билан тугатса, у ҳолда "Ньюкасл" "Милан"ни ютиб, кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга бўлади. Хуллас, "Ньюкасл"нинг имкониятлари анча чекланган. Аммо умид йўқ эмас.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 10:50, 29.11.2023.
Ўқилди: 1394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.