Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Виталий Денисов расман «Локомотив» футболчиси

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов янги мавсумдан бошлаб Россиянинг «Локомотив» клубида тўп суради. Бу ҳақда москваликлар расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, томонлар уч йиллик шартномага имзо чекишган. Шартноманинг молиявий шартлари ошкор қилинмаган.

«Виталий Денисов бир неча йилдан буён Украина чемпионатида барқарор футбол намойиш этиб келмоқда. Бу муддат ичида у ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Умидли ҳимоячи ўзининг ҳужумларга тез қўшила олиши билан ажралиб туради. Унинг жамоамиз сафига келиб қўшилиши «Локомотив» ўйинини ўстиради», дея гапириб ўтди клуб селекция бўлими бошлиғи Кирилл Котов.

Эслатиб ўтамиз, Денисов бунгача Украинанинг «Днепр» клубида 164 учрашувда майдонга тушганди. Россияда эса унинг олдинги клуби Москванинг ЦСКА клуби бўлган. Ушбу жамоа сафида футболчи УЕФА кубоги бош совринини қўлга киритди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:19, 14.01.2013.
Ўқилди: 6119 марта.
Фикрлар: 43 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2750]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2620]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2364]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1955]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1776]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1765]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1742]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1690]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1359]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1278]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик