Кириш Регистрация
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

"Байер" футболчисига қизиқаётган клублар сони бештага етди

Баҳо:
+ | -

Леверкузеннинг "Байер" клуби ярим ҳимоячиси Флориан Вирцга камида 5 та топ-клуб қизиқиш билдирмоқда.

Инсайдер Флориан Плеттенберг берган маълумотларга кўра, "доричилар" раҳбарияти футболчини 2025 йилнинг ёзида жамоани тарк этишини кутмоқда.

Қайд этилишича, Вирц хизматларига “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Бавария” каби клублар қизиқиш билдирмоқда. Вирцнинг ўзи ҳозирча рўйхатга олинган клубларнинг бирортасига ваъда бермади, чунки у ҳозирда эътиборини "Байер"да ўйнашга қаратган.

Эслатиб ўтамиз, Вирцнинг нархи 100 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. 20 ёшли ярим ҳимоячи жорий Бундеслигада 3 та гол ва 5 та голли узатмага эга.

Киритилди: 17:03, 29.11.2023.
Ўқилди: 2655 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.