"Интер" бош мураббийи Симоне Индзаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-турида "Бенфика" билан дуранг (3:3) ҳақида фикр билдирди.
“Иккинчи бўлимда жамоам кўрсатган ўйинидан жуда мамнунман. Биз ғалабага яқин эдик. Рақибнинг имкониятларини билган бўлсак-да, биринчи бўлимда кайфиятимиз ёмон эди. Мен тузатишлар киритишим керак эди. Танаффусда биз ниманидир ўзгартирдик ва иккинчи бўлимда бутунлай бошқача муносабатда ўйнадик", - дея Индзаги сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.