"Фулхэм" тез орада ярим ҳимоячи харид қилади. Хабарларга кўра, "Флуминенсе" футболчиси Андре Лондон клубига ўтишга яқин турибди. Шу кунларда ўтказилаётган музокаралар яхши кечмоқда.
Бу ҳақида Фабрицио Романо маълум қилди. Андре жамоадан кетиш кайфиятида юрган Жоау Пальинья ўрнига келиши айтилган. Андрега "Ливерпуль" ва "МЮ" ҳам қизиқиш билан қарамоқда.