Ўзбекистон терма жамоаси ва Қозоғистоннинг «Актобе» клуби яримҳимоячиси Марат Бикмаев терма жамоадаги шериги Виталий Денисовнинг янги жамоага ўтгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Жингалак соч»ни (Виталий Денисов — Stadion.) «Локомотив»га ўтгани билан табрикламоқчиман. Унга Англия жамоаларидан бирига ўтса керак деб ўйлагандим. Лекин «Локомотив» ҳам ёмон вариант эмас», дея ўз твиттерига ёзиб қолдирди Бикмаев.