Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Миржалол Қосимов: «Мавсумни иккинчи ўринда якунлашга имконимиз бор эди»

Баҳо:
+ | -

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлиганигн 26-тури доирасида бўлиб ўтган "Насаф"га қарши ўйин (1:1) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба қозонишни жуда ҳам истагандик. Чемпионатни ижобий натижа билан тугатиш ниятида эдик. Йил давомида кўп ўйин ўтказдик, асабийлашишлар кўп бўлди. Суперлига тугади, ҳамма чарчаган эди. Энди озгина дам олишимиз керак. Аммо иккинчи ўринни олишга имконимиз бор эди. Фурсатдан фойдаланиб, ўз мухлисларимизга, футболчиларимизга миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Бугунги учрашув жуда ҳам қизиқарли бўлди. Сариқ карточка, қизил карточкалар ҳам бўлди. Шунга қарамай, дуранг натижа қайд эта олдик.

Ҳакамларни ўз регламенти ва қарорларини баҳолайдиганлар бор. Биз ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз керак. Уларнинг ишини таҳлил қилиб ўтирмоқчи эмасман.

Мавсум ярмидан сўнг жуда кўп йўқотишларга учрадик. Жароҳатлар асосий муаммомизга айланди. 70 фоиз шогирдларим муҳим паллада жамоага ёрдам бера олмади.

Охирги турда ҳам 2-ўрин олиш учун имконимиз бор эди. Умумий олиб қарасак, ёмон мавсум ўтказмадик, деб ўйлайман. ОЧЛни ҳисобга олмаганда, албатта.

Кейинги мавсум катта ўзгаришлар бўладими? 4 декабрда чемпионлар лигаси доирасида ўйинимиз бор. Унгача эса ҳаммасини вақт кўрсатади", — деди Миржалол Қосимов.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 21:50, 01.12.2023.
Ўқилди: 2473 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3121]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2126]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1841]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [1721]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1710]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [1705]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1688]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1648]

Жезуш: "Роналду Португалия рамзи, аммо..." [1507]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1456]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик