«Барселона» бош мураббийи Хави Эрнандес «Атлетико Мадрид»га қарши ўйинда Жоау Феликснинг ўйини ҳақидаги тахминлари билан ўртоқлашди.
Португалиялик футболчи собиқ жамоасига қарши ўйнайди.
«Феликс собиқ жамоасига қарши ўйнашдан қўшимча мотивация олиши керак. У «Бенфика» тарбияланувчиси.
«Порту»га қарши ўйинда унинг катта иштиёқ билан ўйнаганини кўриш мумкин эди. Жоаунинг жамоага мослашганидан жуда хурсандман», - деди Хави матбуот анжуманида.