"Барселона" ҳужумчи Витор Рокенинг ёзги трансфери бўйича келишиб олди, бироқ шартнома январда якунланиши учун узоқ вақтдан бери ишламоқда. Каталония жамоаси бош мураббийи Хави бу борада фикр билдирди.
"Умид қиламанки, Витор Роке январдаги трансфер ойнасида бизга қўшила олади. Бу ҳал қилувчи бўлади, у бизга кўп ёрдам бериши мумкин. Кўрамиз, қандай бўлишини. Лекин мен унинг тезроқ бу ерга келишини албатта истайман" - деди Хави матбуот анжуманида.
"Барселона" Испания чемпионатидаги навбатдаги ўйинини 3 декабрь, якшанба куни ўтказади. Хави шогирдлари “Атлетико”га қарши майдонга тушади.