"Милан" дарвозабони Майк Меньян А Сериянинг 14-турида "Фрозиноне"га (3:1) қарши ўйинда голли узатмани амалга оширди.
Дарвозабон Кристиан Пулишичга ассистентлик қилди ва у ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Меньян Европанинг топ-5 лигаларидаги сўнгги 3 мавсумнинг ҳар бирида голли узатмани амалга оширган ягона дарвозабондир.
28 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумда "Милан" сафида барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушди. У 20 та гол ўтказиб юборди ва 6 та баҳсда дарвозасини қуруқ сақлади.