Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Гвардиола Англия чемпионатида ишлаш истагини билдирди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Барселона» клуби собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатида ишлашни хоҳлашини маълум қилди. Бу ҳақда Goal.com интернет-нашри хабар бермоқда.

Гвардиоланинг қайд этишича, у футболчи сифатида ўз кучини Англия чемпионатида синаб кўра олмаган, бироқ бу мусобақа уни кўпдан бери қизиқтириб келади. 41 ёшли испаниялик инглиз премьер-лигасини ноёб чемпионат деб атади, Гвардиола айниқса ишқибозларни алоҳида ажратиб кўрсатди.

Унинг сўзларига кўра, Италия ёки Лотин Америкасида муваффақиятсизликка учраса ишқибозлар жамоада юз ўгиришлари мумкин, бироқ инглих мухлислари ўз ўйинчилари ва мураббийларини мунтазам қўллаб-қувватлаб туришади.

Гвардиола «Барселона»ни 2012 йилнинг майида, жамоадаги тўрт йиллик фаолиятидан сўнг тарк этган эди. Мураббий ўшанда дам олишни хоҳлашини маълум қилиб, бошқа жамоалардан тушган таклифларни рад этганди. Бироқ январь ойида 41 ёшли Гвардиола 2013 йилнинг ёзида мураббийлик ишига қайтишни режалаштираётганини билдирди.

Испаниялик мутахассисга кўплаб машҳур клублар иш таклиф қилишга тайёр бўлиб тургани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда, бироқ Гвардиола учун энг асосий даъвогар сифатида Англиянинг «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари кўрсатилмоқда.

Англия матбуотининг ёзишича, Гвардиола «Манчестер Сити»нинг таклифини аллақачон қабул қилиб бўлган ва жорий мавсум якунига етиши билан унга бош мураббий этиб тайинланади. Тахминларга кўра, Гвардиола Англия чемпионатининг энг кўп маош оладиган мураббийига айланади. Унга, барча солиқларни ҳисобга олган ҳолда, йилига 10 миллион фунт-стерлинг маош тўланади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 12:14, 16.01.2013.
Ўқилди: 4432 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7271]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2883]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1920]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1767]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1709]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1595]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1579]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1539]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1530]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1479]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик