Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 2024 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш натижаларига изоҳ берди.
“Мен кўп нарсадан мамнунман. Биз "F" гуруҳидамиз ва стартга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтимиз бўлади. Бу жуда муҳим нуқта. Биз рақибга қарам эмасмиз, бизнинг кучимиз кийиниш хонасида. Жамоа 2016 йилдаги ғалабасини такрорлай олишига ишонмоқда. Бунинг учун жамоада ҳамма нарса бор”, - дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси Туркия ва Чехия билан бир гуруҳдан жой олганди. Квартетнинг яна бир азоси саралашнинг плей-офф босқичида аниқланди.