«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Харри Магуайр ушбу мавсумда ҳалокатли ўйин кўрсатган жамоа ҳужумчиси Маркус Рэшфордни қўллаб-қувватлади.
«Рэшфорд ўтган мавсумда ажойиб ўйнади. Бироқ шу кунларда у омадсиз ўйнаяпти. Маркус астойдил ишлайди, жамоадаги ҳамма у «МЮ» ўйинига нима олиб келишини билади», - дея ҳимоячининг сўзларини келтиради The Mirror.