Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Роналду УЕФА рамзий термасига кириш бўйича рекорд ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду УЕФА рамзий терма жамоасидан жой олиш бўйича рекорд ўрнатди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

УЕФА расмий сайти 2001 йилдан бери рамзий терма жамоани аниқлаш бўйича сайт ўқувчилари ўртасида сўровнома ўтказади. «Реал» ҳужумчиси фаолияти давомида еттинчи марта ушбу жамоадан ўрин олди.

Рамзий терма жамоадан, шунингдек, Роналдунинг уч нафар клубдоши – дарвозабон Икер Касильяс, ҳимоячи Серхио Рамос ва ярим ҳимоячи Месут Ўзил (биринчи марта) ҳам ўрин олган.

2012 йил якунларига кўра «Барселона»дан ҳам тўрт нафар футболчи – ҳимоячи Херард Пике, ярим ҳимоячилар Хави Эрнандес ва Андрес Иньеста, шунингдек, ҳужумчи Лионель Месси ҳам рамзий термага кирган.

Рамос ва Пикедан ташқари Франциянинг ПСЖ клуби вакили Тьяго Сильва (биринчи марта) ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби футболчиси Филипп Лам ҳам йилнинг энг яхши ҳимоячилари қаторига киришди. Шунингдек, Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Андреа Пирло ҳам ушбу терма жамоадан биринчи марта жой олди.

Сўровномада деярли 500 минг киши иштирок этган бўлиб, улар 5,3 миллиондан ортиқ овоз қолдиришган. Овозларнинг энг кўпи – 75 фоизи – «Барселона» ярим ҳимоячиси Андрес Иньестага берилганини қайд этиш жоиз.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 19:06, 16.01.2013.
Ўқилди: 6921 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [3868]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [3797]

Аршавин Ўзбекистон терма жамоаси мухлислари трибунасига қандай қилиб чиптасиз ўтганини сўзлаб берди [3584]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3336]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3256]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3039]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2272]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2109]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2091]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [1945]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик