Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Индзаги: "Интер" ўз кучини кўрсатди"

Баҳо:
+ | -

Симоне Индзаги “Наполи” устидан қозонилган ғалабани (3:0) “Интер”нинг куч-қудрати намойиши деб атади.

"Биринчи бўлим жуда яхши бошланди ва Тюрамнинг голи жуда кичик офсайд туфайли ҳисобга олинмади.

“Наполи” – Италия чемпиони, Политано зарба берганида ва Зоммер бизни қутқариб қолганида қандайдир хавф остида эдик, лекин умуман олганда, ғалаба ҳақли эди, мен уларнинг ҳар бирини қучоқлаб чиқдим.

Бу бизнинг сўнгги олти ўйинимиздаги бешинчи сафар ўйинимиз, бир ҳафта ичида учинчи ўйинимиз ва бизга шундай ўйин керак эди. 2:0 ҳисобида олдинда бўлганимизда ўйин назорат остида эди.

Неаполдаги бундай ғалаба мамнуният келтиради. Лекин атиги 14 тур ўтганини ҳам биламиз, олдинда кўплаб учрашувлар бор.

Бу куч ва жамоавий руҳнинг намойиши. Неаполга келганингизда, муаммоларга дуч келишингизни кутасиз. Биз қанот ҳимоячиларимизни уларга қарши ўйнаш учун аниқ режа тайёрладик, чунки "Наполи"ни жарима майдончасидан қанчалик узоқроқ тутсангиз, шунча яхши бўлади. Ва биз жуда чуқур ўтирганимиздагина муаммоларга дуч келдик.

Ишончим комилки, эртага улар "Интер"га рақобатчи йўқ деб ёзишади, лекин чоршанба куни "Бенфика"га 0:3 ҳисобида ютқаздик ва сарлавҳалар бошқача эди. Биз бу ҳақда биламиз, биз бунга дуч келдик ва буни кутишимиз мумкин”, деди “Интер” бош мураббийи DAZN телеканалида.

Киритилди: 09:27, 04.12.2023.
Ўқилди: 804 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик